Zomin davlat qo'rixxonasi

Introducing

“Зомин” давлат қўриқхонаси Туркистон тоғ тизмасининг шимоли-ғарбий ёнбағрида жойлашган бўлиб, жанубда Тожикистон Республикаси, шарқда Зомин тумани ҳудудида жойлашган Зомин табиат миллий боғи, Зомин ўрмон хўжалиги ғарбда Бахмал тумани Бахмал ўрмон хўжалиги ва шимолда Молгузар тоғи билан чегарадош.

Умумий майдони 26921 гектар бўлиб, қўриқланма (буфер) ҳудуди
3516 гектарни ташкил этади.

Қўриқхонада хорижий ва маҳаллий сайёҳларни ўзига ром этадиган экотуризм масканлари ва бир қанча маданий мерос объектлари мавжуд.                                                                                  

Табиий шароити: Қўриқхона ерлари таркибига асосан тоғ тизимлари киради. Қўрикхона асосан Зомин ва Бахмал туманларида жойлашган бўлиб, денгиз  сатҳидан 1700 метрдан 4029 метргача баландликка эга уч зонани - тоғларнинг пастки, ўрта ва юқори қисмларини ўз ичига олади. Ҳудуднинг жанубий қисми Туркистон тоғ тизмасининг тик жарликларидан иборат. Шимолий қисми бироз текисроқ релъефли супалардан иборат бўлиб,  мергел ва лёссуглинкасимон тупроқ қатламлари билан қопланган.              

Флораси: Зомин давлат қўриқхонаси ўсимликлар дунёсида 105 оила, 530 туркумга мансуб 1216 тур учрайди.

Фаунаси: Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудида қушларнинг 102 тури, сут эмизувчиларнинг 30 тури, судралиб юурвчиларнинг 14 тури, балиқларнинг 1 тури, сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг 2 тури учрайди.

Экотуризм масканлари: Зомин ва Бахмал бўлимларидаги экотуристик маршрут “Бойқўнғир табиати” экотуристик маршрут (Бахмал бўлими қўриқхона ҳудудида жойлашган), “Қирқ киз I” экотуристик маршрут (Зомин бўлими қўриқланма ҳудудида жойлашган), “Чортанги дараси” экотуристик маршрут (қўриқхона ҳудудида жойлашган), “Кўлсой табиати” экотуристик маршрут (қўриқхона ҳудудида жойлашган) ва “Қошқа сув кўзатув маркази” экотуристик маршрут (Зомин бўлими қўриқланма ҳудудида жойлашган).

Ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳаётини кўзатиш ҳамда қўриқхонанинг тик жарликлари, тоғларнинг пастки қисми, ўрта ва баланд қисмларини, қорли тоғ чўққилари ва қуюқ арчазорларни кўриш мумкин.

Қўриқхона атрофига яқин меҳмонхона: “Wyndham garden hotel zaamin” меҳмонхонаси ҳудуддан 5 км масофада Зомин туманида жойлашган.

МЭТҲ нинг вилоят, туман марказларидан оралиқ масофаси: Жиззах шаҳри марказидан 110 км транспортда Зомин миллий табиат боғи орқали “Суфа” тоғ кенглигига келинади хамда Жиззах шаҳри марказидан 100 км транспортда Бахмал тумани Музбулоқ қишлоғи орқали келинади.

Visit time

Ish kunlari soat 12:00 dan 20:00 gacha (qishda 17:00 gacha) Dam olish va bayram kunlari soat 09:00 dan 21:00 gacha (qishda 17:00 gacha)

No places

Latest news View more